Германия прокуратураси қурол-яроғларни етказиб беришда гумон қилиниб 34 ёшли эркак қўлга олинганини тасдиқлади, дея хабар бермоқда Reuters.

Бироқ ҳукумат айнан ушбу шахснинг Парижда ҳужумларни амалга оширган террористларга қурол сотгани ҳақида изоҳ беришдан бош тортди.

“Мен қурол-яроғ савдоси билан шуғулланганликда гумон қилинган шахс ҳибсга олинганини айта оламан”, - деди Баден-Вюртемберг прокурори матбуот котиби.

Аввалроқ ОАВ ахборот манбасига асосланиб полиция террористларга Париж терактларида фойдаланган қуролларни сотган савдогарни қўлга олгани ҳақида хабар қилган эди.

Германияда экстремистлар Хитойда ишлаб чиқарилган иккита Калашников автомати ва Югославияда ишлаб чиқарилган иккита «Застава М 70» автоматини сотиб олишган.