Ўзбекистонда ОИВ билан касалланган оналардан туғилган болаларнинг 99,8 фоизи соғлом дунёга келган

Ўзбекистон 27 Ноябрь 2015 2272

Ўзбекистонда ОИВ (одам иммуновируси) билан касалланган оналардан туғилган болаларнинг 99,8 фоизи соғлом дунёга келган. Бу ҳақда Республика ОИТСга қарши кураш маркази директори ўринбосари Дилдора Мустафоева Uzbekistan Today нашрига берган интервьюсида маълум қилди.

Мустафоеванинг айтишича Ўзбекистонда бир неча йиллар мобайнида ОИВ билан зарарланган оналардан соғлом болалар дунёга келувчи методика ишлаб чиқилган. “Бугун бизда ОИВ билан касалланган оналардан туғилган болаларнинг 99,8 фоизи соғлом дунёга келган. Ёшлардан бири ОИВ билан касаллигини била туриб турмуш қуриш муаммоси мавжуд.

Яқинда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бундай оилаларга оиланинг соғлом аъзоси ушбу касалликни юқтириб олишининг энг минимал хатари ва соғлом болалар туғилиши билан узоқ умр ва бахтли ҳаёт кечиришларига имкон берувчи методикалар ишлаб чиқилгани ҳақида маълумотни тақдим қилди. Яқин келажакда бу методикалар Ўзбекистонда татбиқ қилинади. Бундан ташқари, бугунги кунда барча ОИВ-касалланганларга антиретровирус терапия белгилаш варианти кўриб чиқилмоқда.

Бугунги кунда бундай даволашни белгилашга организмда СD–4 таначаларнинг 500 дан камлиги асос бўлади”, деб таъкидлаб ўтди Мустафоева. Аввалроқ бир неча йиллар мобайнида ушбу юқумли касаллик билан янги касалланганлар сони йилига 4 мингдан кўпроқни ташкил қилмаётгани ҳақида маълумот берилганди. Республика ОИТСга қарши кураш маркази маълумотларига кўра, 2014 йил 1 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 27,5 мингдан кўпроқ ОИВ билан касалланганлар қайд этилган.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 33942 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72105 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10423 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 135971 Жамият
Бундеслига. «Лейпциг» «Шальке»дан мағлуб бўлди
00:26 236 Спорт
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
Барча замонларнинг энг яхши қора танли спортчилари рўйхати тузилди
23:56 / 19.08.2017 2375 Спорт
АПЛ. «Арсенал» мағлубиятга учради
23:50 / 19.08.2017 990 Спорт
Месси ҳам «Барселона»ни тарк этиши мумкин
23:30 / 19.08.2017 6025 Спорт
Эрдўған Германия ташқи ишлар вазирига “жойини билишни” маслаҳат қилди
23:17 / 19.08.2017 2614 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар