Швеция миграцион хизмати мамлакат ҳудудидан бошпана беришдан бош тортган 22 минг қочқин полициянинг мамлакатдан чиқариб юбориш бўйича рўйхатга киритилган. Шулардан 14 минг нафари дом-дараксиз кетган деб ҳисобланмоқда. Бу ҳақда Aftonbladet газетаси ёзмоқда.

“Биз уларнинг қаердалигини мутлақо билмаймиз”, - тушунтирди Швеция полиция бош бошқармаси чегара полицияси секцияси раҳбари Патрик Энгстрём.

Айтилишича, 2015 йил октябридан буён рўйхатга жами 21 минг 748 киши киритилган. Шулардан 14 минг 140 нафарини топишнинг иложи бўлмаяпти. Таъкидланишича, улар ҳатто Швеция ҳудудини тарк этган ҳам бўлиши мумкин.

Энгстрём берган маълумотларга қараганда, мамлакатда бўлишига рухсат берилмаган муҳожирларни топиб, чиқариб юбориш иши жуда мураккаб бўлиб, ҳар куни бу ишга ўртача 200 полициячи жалб қилинмоқда.