“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси Тошкент-Самарқанд-Тошкент йўналишидаги чипталар учун реклама нархининг амал қилиш муддати узайтирилганини маълум қилади.

“Тошкент-Самарқанд-Тошкент йўналишидаги авиачипталар учун реклама нархининг амал қилиши 2015 йилнинг 27 декабригача узайтирилади. Парвознинг нархи барча тўловларни ҳисобга олган ҳолда бир томонга 18 еврони ташкил қилади”, дейилади авиакомпания берган хабарда.

Ўзбекистон фуқаролари чипталарни Марказий банк курси бўйича сўмларда олишлари мумкин бўлади.

Эслатиб ўтамиз, авиакомпания томонидан аввалроқ ушбу йўналишдаги чипталар учун реклама нархининг амал қилиш муддати 30 ноябрга қадар узайтирилган эди.