10 млрд реал (2.6 млрд доллар) миқдордаги бюджет маблағларини музлатиб қўйиш ҳақида қарор қабул қилинганидан сўнг Бразилия президенти Дилма Руссефф 2-4 декабрга мўлжалланган Япония сафарини бекор қилди. Бу ҳақда унинг расмий вакили хабар берди.

Ҳукумат харажатлари режасини ўзгартириш бўйича қонун лойиҳаси Миллий конгрессда маъқулланмагани боис раҳбарият илгариги режадаги молиявий кўрсаткичлар тушиб кетмаслиги учун бюджет маблағларининг бир қисмини музлатиб қўйишга қарор қилди.

“Бу молиявий эмас, бюджет муаммосидир. Декабрдан бошлаб ҳукумат мустақил харажатларни амалга ошира олмайди, давлатнинг ишлаши учун бирламчи аҳамиятга эга харажатлар бундан мустасно”, - матбуот хизматининг сўзларини келтиради Reuters агентлиги.