Туркия ТИВ фуқароларга Россияга сафарларни, агарда улар зарур бўлмаса, вақтинчалик бекор қилиб туриш тавсия этилди. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги хабар бермоқда.

“Россия ва Туркия ўртасидаги алоқалар туфайли 24 ноябрдан Россияга сафар уюштирадиган ёки у ерда яшаётган фуқароларимизда муаммолар кузатилиши мумкин. Вазият ҳал этилгунига қадар фуқароларимиз Россияга зарур ва шошилинч бўлмаган сафарларни бекор қилиб туриши мақсадга мувофиқ бўлади”, - дейилади баёнотда.