Берлиннинг Шпандау туманида муҳожирлар учун ажратилган бошпанада оммавий муштлашув келиб чиқди. Беш киши шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда Welt am Sonntag газетаси, пойтахт полицияси маълумотига асосланиб хабар бермоқда.

Муштлашув шанба куни кечқурун содир бўлган бўлиб, полиция унинг сабабини аниқлаштирмаган. Қатнашчилар ўт ўчириш қурилмасидан фойдалангани учун, хама ёқ кўпик билан қопланади. Натижада у ердагилар қўрқиб, полиция келишини кутиб кўчага югуриб чиқишади. Воқеа жойига полиция, ўт ўчириш ходимлари ва таржимонлар етиб келган.

Натижада бошпанада яшовчилар ярим тунда ўз хоналарига қайтишган. Полиция воқеа юзасидан бир қанча протокол тузган.