Украина давлат авиация хизмати хавфсизликни таъминлаш мақсадларида чет эл чартер рейслари устидан назоратни вақтинчалик кучайтирди, деб хабар беради РИА Новости агентлиги.

“Хавфсизлик мақсадларида Украина давлат авиация хизмати Украинада рўйхатда ўтмаган ҳаво кемалари томонидан амалга оширилаётган чартерлар назорати бўйича вақтинча махсус қоидалар жорий қилади. 28 ноябрдан бошлаб идора назоратнинг ва халқаро чартерларни амалга оширишга рухсат беришнинг вақтинчалик тартибини жорий қилади”, - дейилади хабарномада.

Айтилишича, назорат тадбирларида хавфсизлик хизмати, полиция ва чегара хизмати иштирок этади.