Хитойнинг энг кекса пандаси юбилейи нишонланди

Жаҳон 29 Ноябрь 2015 1834

Хитойда 28 ноябрда Баса лақабли, мамлакатдаги энг ёши улуғ панданинг 35 ёши нишонланди. Бу ҳақда “Синьхуа” ахборот агентлиги маълум қилди. Агентликнинг маълум қилишича, панданинг ёши инсонники билан таққослаганда 100 ёшга яқинни ташкил қилади.

Баса Хитойда нафақат ўзининг ёши туфайли кенг машҳурликка эга бўлган: у 1990 йилда Пекинда ўтказилган Осиё ўйинлари рамзи сифатида олинган. Зоологларнинг айтишларича, панданинг узоқ умр кўришига уч омил таъсир кўрсатган: қўлга ўргатилиши, илмий томондан ишлаб чиқарилган рацион ва малакавий тиббий парвариш.

Урғочи айиқ қўлга ўргатилиши эвазига инсонларга ишонишни ўрганган ва уларни ўзига яқин келтирган. Одамлар бунинг эвазига унинг саломатлигидаги муаммоларни ўз вақтида аниқлай олишга муваффақ бўлдилар. Хусусан, Басада катарактани бартараф этиш бўйича операция ўтказилди, бунинг натижасида унинг кўриш қобилияти қисман тикланди. Шунингдек, айиқ соғлом тишларга эга.

“Хитой компоти” нашрига кўра, Баса Фучжоу шаҳридаги катта пандалар тадқиқот марказида сақланади. У Хитойнинг марказий қисмида таваллуд топган. 1984 йилда панда 4 ёш бўлганда маҳаллий қишлоқлардан бирининг вакили гиена тақибидан қочиб совуқ дарёга тушиб қолган Басани қутқариб қолган. Шундан кейин айиқ қўриқхонага жойлаштирилган, кейинроқ у марказга ўтказилган.

Маълумотларга кўра, Баса ёши улуғлиги бўйича дунёдаги 2-рақамли панда ҳисобланади. Бу турнинг энг кекса вакили – 38 ёшли Цзя-Цзя лақабли урғочи панда бўлиб, у Гонконгдаги кўнгилочар боғда сақланади. Қоида бўйича, пандалар тутқунликда 30 ёшгача яшайди.

Кўпроқ янгиликлар