Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Париждаги Иқлимий саммит доирасида Россия президенти Владимир Путин билан учрашув ўтказиш умидини тўхтатгани йўқ. 

"Биз саммитнинг биринчи кунида учрашув ташкил қилиш бўйича илтимоснома жўнатдик. Биз ҳалиям жавоб кутяпмиз", деб маълум қилган Эрдўған.

Бундан олдинроқ, Россия президенти матбуот хизмати бошлиғи Песков Парижда Путин ва Эрдўғаннинг учрашуви ўтказилмаслигини маълум қилганди.