Гуантанамода маҳбуслар қуролли исён кўтаришди

Жаҳон 30 Ноябрь 2015 3066

Кубадаги Гуантанамо қамоқхонасида маҳбуслар томонидан қуролли исён уюштирилиши оқибатида 6 киши ҳалок бўлган.

Рейтер агентлиги хабарида айтилишича, маҳбусларнинг бир неча нафари Калашников автоматларини қўлга киритишга муваффақ бўлган.

Исённи бартараф этиш учун ҳудудга қўшимча қуролли кучлар жўнатилган.

Бироз олдинроқ, Барак Обама 2016 йил учун мудофаа бюджетини қабул қилган, унда Кубадаги Гуантанамо қамоқхонасини ёпишга тақиқлов узайтирилганди.

Ноябрь ойининг иккинчи ярмида АҚШ Гуантанамодаги беш нафар маҳбусни БААга жўнатгани хабар қилинганди.

Ундан олдинроқ, АҚШ Гуантанамонинг 50 дан зиёд маҳбусини турли мамлакатларга жўнатишни режалаштираётгани маълум бўлганди.

Қамоқхона 2002 йилда кичик Жорж Буш даврида хавфли жиноятчиликда гумон қилинганлар учун ташкил этилган. Аммо ушбу лагер у ердаги гумондорларга нисбатан сўроқ қилишдаги куч ишлатиш усуллари ошкор бўланидан сўнг жамоатчилик томонидан норозиликка сабаб бўлди.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 37754 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 13952 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 90362 Ўзбекистон
ОАВ: МРБ Испанияда теракт тайёрланаётганидан огоҳлантирган
23:46 / 17.08.2017 26 Жаҳон
Янги ўқув йилида олий ўқув юртларида ўқиш учун контракт пули ошмайди
23:30 / 17.08.2017 1251 Ўзбекистон
Барселонадаги теракт гумондорлари қўлга олинди
23:20 / 17.08.2017 869 Жаҳон
Хайрулла Нуриддинов МТРК раиси  ўринбосарлигидан кетди
23:15 / 17.08.2017 2398 Ўзбекистон
Фото: Австралияда дунёдаги энг кучли қуёш электростанцияси қурилади
23:10 / 17.08.2017 483 Технология
Сериал давом этади: «Барселона» келишув яқин дейди, «Ливерпуль» рад этади
23:05 / 17.08.2017 807 Спорт
Россияда доллар курси бир ойдан бери биринчи марта 59 рублдан тушди
23:00 / 17.08.2017 1383 Иқтисодиёт
Кўпроқ янгиликлар