Конго Демократик Республикасидаги аҳолижойга уюштирилган ҳужум оқибатида 12 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда France-Presse агентлиги хабар бермоқда.

Таъкидланишича, қурбонларнинг аксарияти мачете билан чопиб ташланган. Ҳужум Угандада фаолият юритувчи “Бирлашган демократик кучлар” номи остидаги экстремистик гуруҳ жангарилари томонидан амалга оширилгани тахмин қилинмоқда.

Маҳаллий ноҳукумат ташкилотлардан бирининг маълумот беришича, қурбонларнинг асл сони 30 нафардан ошади.