АҚШ президенти Барак Обама Россия президенти Владимир Путинга Парижда бўлиб ўтаётган иқлим масалалари бўйича саммитда Су-24 бомбардимончисининг Суриядаги ҳалокати юзасидан ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда Кремль расмий сайтида эълон қилинган.

“Обама Сурияда турк ҳарбий-ҳаво кучларининг Россия самолётини уриб туширилганидан афсусда эканлигини билдириб ўтди”, — дейилади маълумотда.