Ўзбекистон Республикаси делегацияси 2015 йилнинг 30 ноябрида Париж шаҳрида иш бошлаган БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича доиравий конвенциясининг (ИЎДК) 21-конференциясида иштирок этмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқил ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарда келтирилишича, тадбир Франция ҳукумати ва ИЎДК Котибияти томонидан ўтказилмоқда. Унинг ишида БМТга аъзо мамлакатларнинг расмий делегациялари, халқаро бирлашмалар, давлат ва ноҳукумат ташкилотлар вакиллари иштирок этмоқда.
Ўзбекистон 1993 йилдан буён 1992 йил Рио-де-Жанейрода қабул қилинган ИЎДК иштирокчиси ҳисобланади ва доиравий конвенциянинг Киото протоколига 1999 йилда қўшилган.