Парижда Иқлим ўзгаришларига қарши намойиш иштирокчиларининг 200дан ортиғи қўлга олинди

Жаҳон 30 Ноябрь 2015 1419

Парижда бошланган Иқлимий саммитга қарши намойиш охири тартибсизлик билан якунланди ва полиция 208 кишини қўлга олди. Бу ҳақда Itele телеканал эфирида Франция ИИВ раҳбари Бернар Казнёв маълум қилган.

Унинг айтишича қўлга олинганлардан 174 нафари ҳибс қилинган.

Дастлабки хабарларда ушбу намойиш натижасида 100дан ортиқ киши қўлга олингани хабар қилинганди. Париж полицияси бошлиғи Мишель Коддо шаҳардаги фавқулодда вазият тартибини бузган 300га яқин кишининг шахси аниқлангани ҳақида айтган.

Иқлим ўзгаришлари масалалари бўйича конференция Парижда 30 ноябрдан 11 декабрга қадар бўлиб ўтади. Унда дунёнинг 147 давлати раҳбарлари иштирок этади. Саммитда Киото протоколи ўрнига янги ҳужжат қабул қилиниши режалаштирилган.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 72116 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37430 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21696 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81691 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 62041 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 2045 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 1382 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 1155 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 489 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 853 Маданият
Кўпроқ янгиликлар