Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Францияга ишчи сафар билан йўл олди. Бу ҳақда унинг матбуот хизмати хабар қилди.

Айтилишича, Атамбаев Парижда БМТнинг тегишли конвенцияси бўйича ўтказиладиган 21-халқаро иқлимий конференциянинг очилишида иштирок этади.

Конференция ишида 147 давлатлар раҳбарлари иштирок этиши кутилмоқда.