Саудия Арабистони коалициясининг Яман шимолидаги бомбардимони вақтида “Ансороллоҳ” ҳаракатининг етакчисининг акаси бўлмиш Иброҳим Бадруддин ал Хусий ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Al-Arabiya.

Каналнинг маълумотига кўра, Абдул Малик ал Хусийнинг акаси Саудия Арабистони чегараси яқинидаги Саада шаҳрида ҳалок бўлган.

Айни вақда “Ансороллоҳ” ҳаракати вакиллари ушбу маълумотни тасдиқламаган ҳам, инкор ҳам этмаган.