АҚШ Давлат департаменти 30 ноябрда Хиллари Клинтоннинг шахсий электрон қутисидаги электрон мактубларнинг 5 минг саҳифасини очиқ фойдаланишга қўйди. Аввалгилари каби бу мактублар Клинтон томонидан қабул қилинган ва юборилган мактубларни ўз ичига олган.

Маҳаллий ОАВларнинг гувоҳлик беришича, бу 5 минг саҳифадан 6 фоизигина ошкор этилиши мумкин бўлмаган маълумотларни ўз ичига олади. Бу гал махфийлаштирилган мактубларнинг асосий қисми Клинтоннинг Давлат департаменти ходимлари билан ёзишмаларининг бир қисми бўлган. Бироқ улардан баъзилари Буюк Британия собиқ бош вазири Тони Блэр, АҚШда машҳур сиёсий технолог, Хиллари Клинтон ва унинг турмуш ўртоғи Билл Клинтон билан ишлаган Сидней Блюменталга аталган бўлган. Бу мактубларда Шимолий Ирландиядаги тинчлик музокаралари ҳақида сўз юритилган.

Клинтон АҚШ Давлат департаментига 55 мингта ишчи ёзишмаларини берган, ўзининг 30 мингдан кўпроқ электрон мактубларини ўчириб ташлаган ва бунинг учун қаттиқ танқидга учраганди.

Энди Давлат департаменти қолган мактубларни бўлиб-бўлиб чоп этмоқда. Бу жараён 2016 йил январида ўз ниҳоясига етиши мумкин.