Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон агар Туркия давлати ИШИД террорчилик ташкилоти билан нефть савдоси олиб бораётгани исботланса истеъфо беришини маълум қилган, деб хабар бермоқда ТАСС.

“Биз террорчилардан нефть сотиб олиш даражасида паст эмасмиз. Агар бу исботланса мен амалимдан кетаман. Агар қандайдир далил-исботлар бўлса, олиб келишсин, кўриб чиқамиз”, — деди Туркия етакчиси.