Франция ҳарбий-ҳаво кучлари ИШИДнинг Ироқдаги позицияларига авиазарбалар берди, деб хабар бермоқда BFMTV телеканали.

Телеканал маълумотларига кўра, операцияда 15 та ҳарбий самолёт иштирок этган. Таъкидланишича, авиазарбалар оқибатида жангариларнинг портловчи қурилмалар омбори йўқ қилинган.

Аввалроқ Франция ташқи ишлар вазири Лоран Фабиус ИШИД жангариларига қарши курашда ер усти кучларидан фойдаланиш зарурлигини айтган эди.