Германия Россияга немис ҳарбий ҳаво кучларининг Сурия ҳудудида амалга оширадиган операциялари йўналишини бермайди, дея хабар бермоқда N24 телеканали.

Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазирлиги раҳбари Усрула фон дер Ляйен маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Германия ҳукумати Суриядаги ИШИД жангариларига қарши курашда немис қуролли кучларининг иштирок этишига рухсат берганди. Германия операциялар вақтида 1,2 минг нафар ҳарбий хизматчилардан фойдаланишни режалаштирмоқда.