Киев ҳокимлигига қайтадан сайланган Виталий Кличко шаҳар раҳбарлиги қасамёдини қабул қилиш чоғида унинг матнини тилга олишни эсидан чиқариб юборди. Бу ҳақда Украинанинг “Вести” портали хабар бермоқда.

1 декабрь куни янги сайланган Киев шаҳар кенгашининг биринчи мажлисида чиқиш қиларкан, сиёсатчи ўз нутқига берилиб кетди. Хусусан, унинг ҳокимлик даврида шаҳарда биометрик сайлаш тизими ҳамда “Смартсити” шаҳарни электрон бошқариш тизими жорий қилинганини эслатиб ўтди. Шу билан у қасамёдни овоз чиқариб ўқишни эсидан чиқариб, минбарни тарк этди.
Кейинроқ у минбарга қайтиб, қасамёдни ўқиди.