Москва хорижий адабиёт кутубхонасида жойлашган Россия-Туркия илмий маркази ёпилди.
“Афсуски, биз марказнинг ёпилганини хабар қилишга мажбурмиз, Москва хорижий адабиёт кутубхонаси қошидаги Россия-Туркия илмий маркази ортиқ мавжуд эмас.

Усмонли тили курслари тўхтатилади, аспирант ва магистрантларга ёрдам кўрсата олмаймиз. Табиийки, барча режалаштирилган давра суҳбатлари, маъруза ва конференциялар бекор қилинади, бизнинг кутубхона жамғармамиздан ҳам ортиқ фойдаланиб бўлмайди”, - дейилади марказнинг хабарномасида.

Марказнинг собиқ ходимлари бўлаётган воқеаларнинг сабабларини билмасликларини тушунтиришди. Шунга қарамай, ОАВда бунга икки давлат ўртасидаги муносабатларнинг кескинлашиши сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.