19 ноябрда ҳукумат томонидан қабул қилинган қарор билан техник-иқтисодий асослашни эксперт баҳолаш бўйича агентликнинг ваколатларини белгилаб берилди. Янги қурилаётган ёки қайта таъмирдан чиқарилаётган ишлаб чиқариш қувватлари лойиҳаларини баҳолашга ихтисослашган мазкур агентлик Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қошида фаолият юритади.

Янги қабул қилинган ҳужжатга кўра, унинг вазифалари қаторига қонунчилик билан президент ёки ҳукумат томонидан тасдиқланиши талаб қилинадиган инвестицион лойиҳаларнинг оралиқ ва якуний техник-иқтисодий асослаш ва ҳисоб-китоблари экспертизаси киради.
Ҳужжатда бундай лойиҳаларнинг рўйхати келтирилди.