Путин Парижга нега кеч қолганини айтди

Жаҳон 01 Декабрь 2015 19120

Россия президенти Владимир Путин Париждаги Иқлим ўзгариши конференциясининг суратга тушиш маросими ва мотам тадбирларида нега иштирок этмаганини тушунтирди. Унинг айтишича, бу “техник сабаблар”га боғлиқдир.

Ле-Буржда ўтган матбуот анжуманида унга журналистлардан бири шу саволни берди.
“Менинг суратга тушиш маросими ва мотам тадбирларида иштирок этмаганим техник характердаги масаладир”, - деди у.
Путин бу “график масаласи” ҳамда “ҳамкасблар билан конференциядаги чиқишлар ва икки томонларни муҳокама қилиш” билан боғлиқлигини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, Путин Париждаги терактлардан сўнг Россия биринчилар қаторида Францияга ҳамдардлик билдирганини эслатиб ўтди.
“Россия терактларга кўп бора дуч келган ва улкан йўқотишлар кўрган”, - деди у, А321 ҳалокатини ёдга оларкан.

Парижда Путиннинг туркиялик ҳамкасби Ражаб Тойиб Эрдўған билан учрашуви белгиланмаган бўлса ҳам, улар суратга тушиш маросимида юзма-юз бўлиши мумкин эди. Айрим журналистлар Путин шу туфайли кеч қолганини тахмин қилмоқда.
Парижда Путин АҚШ президенти Барак Обама, Германия канцлери Ангела Меркель, ХХР раиси Си Цзиньпин ва Еврокомиссия раиси Жан-Клод Юнкерлар билан учрашди.

Кун янгиликлари
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 14699 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 43918 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 46011 Lifestyle
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида “Ҳаракатлар стратегияси хонаси” очилди
UMS марказий офисида «Artel Mobile» сотувлар офиси очилди
Янги авлодга қандай эришамиз?
АҚШ ва Жанубий Корея қўшма ҳарбий машқларни бошламоқда
09:44 353 Жаҳон
Экспертлар КХДР ракета-ядро кучлари қўмондонлиги қаерда жойлашганини аниқлашди
09:40 1059 Жаҳон
Американинг 10 дан ортиқ дипломати Кубада «акустик ҳужум»га учради
09:35 533 Жаҳон
Россия ҲКК ИШИДнинг 200 дан ортиқ жангарисини йўқ қилди
09:24 961 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар