Россия президенти Владимир Путин Москва ва Анқара ўртасида конструктив алоқаларнинг йўқотилганидан афсусдалигини айтди.

“Мен ўйлайманки, бизнинг ҳаммамиз афсусдамиз ва шахсан мен ҳам афсусдаман”, деб айтди Путин Париждаги иқлим бўйича ўтказилган саммитдаги матбуот-анжуманида.

Путиннинг айтишича, Россия ҳозирда кескинлашиб кетган муаммоларни анчадан бери ҳал қилишга ҳаракат қилган, жумладан Москвага қарши Туркия ҳудудида курашаётган террорчиларни беркитиш амалиётини тўхтатишни сўраган.  

“Афсуски, бизнинг барча хавотирларимизга ҳамкорлик жавобини кўрмадик”, деб айтди Путин.