Samsung Electronics Co. мобил бўлинма раҳбари Чен-Кюн Шин ҳамда президент ўринбосарларидан бири оператив бошқаришдан четлаштирилишини, аммо ўз мансабларини сақлаб қолишини маълум қилди.

Компания вакилларининг тушунтирича, раҳбарларнинг алмаштирилиши йиллик анъанавий бошқарув кадрларини алмаштириш жараёни доирасида амалга оширилмоқда.
The Wall Street Journal газетасининг ёзишича, мобил бўлинма раҳбарига Донг-Жин Ко айланади. У Tizen операцион тизими ҳамда Samsung Pay тўлов тизими ишланмаларига кураторлик қилган.