Сурия ҳудудида Россиянинг С-400 комплексларининг жойлаштирилиши минтақада НАТО кучларининг ҳам ўстирилишига сабаб бўлди. Бу ҳақда НАТО бош котиби Йенс Столтенберг баёнот берди.

“НАТО ҳужумкор Россияга, энг янги ҳарбий қуролларни жойлаштирган Россияга мослашишда давом этмоқда. Бу қўшинларимиз тайёрлигини оширганимиз ва альянс шарқидаги ҳарбий кучларимизни кўпайтирганимизнинг сабабларидан бири шудир”, - унинг сўзларини келтиради РИА Новости агентлиги.