Яман президенти Абд Раббу Мансур Ходий ўринбосари Холид Баххох бошчилик қилаётган ҳукуматда бир қатор янги вазирлар тайинланиши тўғрисида буйруқ чиқарди. Бу ҳақда Sputnik агентлиги хабар бермоқда.

Ходийнинг қарорига биноан, ташқи ишлар вазири Риёд Ёсин мансабидан олиниб, унинг ўрнини Абдулмалик ал-Махлафий эгаллайди. ИИВнинг янги раҳбари этиб Ҳусайн Муҳаммад Араб тайинланди. Ундан илгариги вазир Абду Ҳузайфий энди ички разведкага бошчилик қилади.

Шунингдек, президент ахборот, транспорт ва фуқаролик хизмати вазирларини ўзгартирди.