Марк Цукербергнинг Facebook’даги акцияларининг 99 фоизини хайрия қилиши ҳақидаги баёноти пиар деб ҳисобланмоқда, деб хабар беради Gawker портали колумнисти Сэм Биддл.
Журналистнинг сўзларига қараганда, бизнесмен қизиқарли пиар-кампанияни бошлади.

“Бугун Марк Цукерберг ўзининг қизи Макснинг туғилишидан фойдаланиб, ўзининг Facebook’даги акцияларининг 99 фоизини секин-аста, умри давомида тарқатиш нияти борлигидан барчани огоҳ этди”, - деб ҳисоблади Биддл.

Биддлнинг фикрича, бизнесмен рафиқаси Присцилла Чан билан биргаликда бу акцияларни ўзлари яратаётган компания орқали сарфлаш имкониятига эга бўлади, шу боис ортиқча эҳтиросга берилмаслик лозим.

Buzfeed портали Facebook асосчиси билан боғланиб, у рафиқаси билан хайрия жамғармаси эмас, айнан компания ташкил этаётганини билиб олди.