FT: Британия махсус хизмати компьютерларни бузиб киришини тан олди

Жаҳон 02 Декабрь 2015 1922

Буюк Британиянинг GCHQ (Ҳукумат алоқаси маркази) махсус разведка хизмати электрон қурилмаларни бузиб киришини тан олди, деб ёзмоқда Financial Times нашри.

Марказ бир нечта интернет-провайдерлар ва тармоқда шахсий маълумотларнинг хавфсизлиги учун курашувчи Privacy International ташкилотининг шикояти бўйича жавоб берувчи томон сифатида чиқмоқда.

Даъвогарларнинг айтишича, суд жараёнигача амалдорлар бундай усуллардан фойдаланишларини тасдиқлашдан бош тортишган.

Ўз навбатида ҳукумат бу йўл экстремистлар фаолияти ҳақида маълумотларни олишнинг ягона имконияти бўлиши мумкинлигини айтмоқда.

Кўпроқ янгиликлар