FT: ИШИДга қарши курашда Ғарбга суннийларнинг ёрдами керак

Жаҳон 02 Декабрь 2015 4643

Париждаги ҳужумлардан кейин ҳам Ғарб сиёсатчилари ИШИДни фақат бомбалар ва ер усти операциялари ёрдамида йўқотиш ҳақида ўйламоқда, лекин ғалабага фақат куч билангина эришиб бўлмайди, деб ҳисоблайди Financial Times колумнисти.

Айтилишича, гуруҳни йўқ қилиш учун суннийларнинг ёрдами керак бўлади. ИШИДни суннийларни қўллаб-қувватлаётган ягона томон бўлиб қолишига йўл қўймаслик лозим. Агар гуруҳ суннийларга Ғарб уларга қарши курашаётгани ҳақидаги қарашни сингдирса, воқеалар янада кескин тус олиши мумкин.

Шу билан бирга, мақола муаллифи Россия ИШИДга қарши операцияда тўлиқ иштирок эта бошлаши зарурлигини таъкидлади. Бунинг учун Россия президенти Владимир Путинни Суриянинг амалдаги президенти Башар Асадни қўллаб-қувватлашни тўхтатишга кўндириш лозим, негаки бу шахснинг ҳокимият тепасида бўлиши ихтилофнинг янада чўзилиб кетишигагина олиб келади.

Агарда Россия Сурия ва Эрондан ўт очишни тўхтатишни талаб қилмаса, АҚШ хавфсиз зонани яратиб, Путиннинг минтақадаги ҳаракатларини чеклашга мажбур бўлади, деб ҳисоблайди таҳлилчи.

Кўпроқ янгиликлар