Ҳиндистон жанубидаги сув тошқинлари қурбонлари сони 188 нафарга етди

Жаҳон 02 Декабрь 2015 1335

Ҳиндистон жанубидаги Таминаду штатидаги сув тошқинлари туфайли ҳалок бўлганлар сони 188 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Firstpost нашри хабар тарқатган.

Бундан аввалги хабарда 176 кишининг ўлими қайд этилгани хабар қилинганди.

Ченнаи шаҳрида бу табиат ҳодисаси туфайли аэропорт ёпиб қўйилган. Шаҳардаги мактаб ва коллежлар 10 кундирки, фаолият кўрсатаётгани йўқ. Олий таълим муассасаларида имтиҳонлар бекор қилинган.

Ёғингарчиликлар миқдори сўнгги бир неча кун ичида камайганига қарамасдан, Ченнаи ва Куддалоранинг айрим ҳудудлари ҳамон сув остида қолмоқда.

Таминадудаги Тируваллур, Канчипур ва Пудучерри туманларида ҳам талофатлар жиддий. Штат бош вазири Жаяр Жаялалитҳа аҳолини хавфсиз ҳудудларга жойлаштириш бўйича кўрсатма берган.

Қайд этилишича, айни вақтда кузатилаётган ёмғирлар 100 йил ичидаги энг талофатлиси бўлди. Қутқарув ишларига армия ва мамлакат Ҳарбий ҳаво кучларига тегишли вертолётлар жалб қилинган.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 22982 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 24868 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 12816 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 54108 Жамият
КХДР: Корея ярим оролида уруш чиқиши АҚШ ҳаракатларига боғлиқ
20:00 30 Жаҳон
Тиббиётдаги энг хавфли 10 жараён
19:40 1425 Lifestyle
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга ташриф буюради
Lamborghini машинаси ўғирланган куниёқ ёниб кетди
Россиянинг яна бир шаҳрида Ўзбекистон бош консуллиги очилади
19:23 1462 Жаҳон
Оммавий маданиятга қарши курашамиз деб, оломон маданиятини яратиб қўймадикми?
19:17 1331 Жамият
Кўпроқ янгиликлар