Истанбулдаги портлаш: Полиция гумонланувчининг белгиларини маълум қилди

Жаҳон 02 Декабрь 2015 3155

Туркия полицияси 1 декабрь куни Истанбул шаҳридаги метронинг "Байрампошо" бекатида юз берган портлашга алоқадорлиги гумон қилинган шахснинг белгилари ҳақида маълумот тарқатди. Haberturk хабарига кўра айни вақтда уни қидириш ишлари олиб борилмоқда.

Хабар қилинишича, гувоҳлар портлаш содир бўлган вақтда 28 ёшлар атрофидаги, қора куртка ва оқ-қизил йўлли свитер кийган, бошида ҳаворанг шапкаси, оёғида қизил кедаси бор йигитнинг воқеа жойидан қочиб кетаётганида кўришган.

Бундан ташқари, портлашга қўлбола бомба ҳаракатга келтирилиши сабаб бўлган.

Эслатиб ўтамиз, кечаги куннинг иккинчи ярмида метронинг "Байрампошо" бекатига олиб ўтувчи ерости ўтиш йўлида портлаш содир бўлиши натижасида бир киши ҳалок бўлган.
Ҳукумат, хусусан Истанбул губернатори Васип Шаҳин бу ҳодисани теракт сифатида баҳолаган.

Портлаш содир бўлган вақтда йўлдан поезд ўтаётганди ва унинг ойналари тўкилиб тушган.

Ғарбдаги бир қатор нашрларда портлаш туфайли жароҳатланганлар сони 5 нафарни ташкил этиши ҳақида хабарлар тарқалган.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 57732 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 33364 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 41103 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 5049 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 16859 Ўзбекистон
16 август куни Тошкентда юз берган йўл-транспорт ҳодисалари
11:50 3419 Жамият
Шавкат Мирзиёев Бекободга ташриф буюрди
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 1086 Жамият
ОАВ: Россияда пластик пуллар пайдо бўлади
Кўпроқ янгиликлар