Лавров Туркия ТИВ раҳбари билан учрашишга рози бўлди

Жаҳон 02 Декабрь 2015 3741

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Туркия ТИВ раҳбари Мавлют Човушўғли билан учрашишга рози бўлган. Бу ҳақда meduza.io хабар берди.

Лавровнинг ўзи томонидан билдирилишича, Туркия томони 3-4 декабрь кунлари Белград шаҳрида ўтказиладиган ЕХҲТ давлатларининг Ташқи ишлар вазирлари кенгаши вақтида ўзаро учрашув ташкил қилиш таклифини билдирган.

"Биз бундай алоқага киришишдан қочмаймиз. Жаноб Човушўғлининг бизга нима демоқчилигини эшитмоқчимиз. У бирон янги гап айтармикан?", деган Лавров.

Россия Туркиядан Су-24 самолётини уриб туширгани учун узр сўрашни талаб қилишда давом этмоқда. Туркия самолётни ўз ҳаво кенгликларини бузиб ўтгани учун уриб туширганини таъкидламоқда. Россия Мудофаа вазирлиги эса воқеа юз берган 24 ноябрь кунида Су-24 самолёти фақат Сурия осмонида ҳаракатланганини билдирган.

Туркия томони узр сўрамаслигини билдирган. Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған узр сўраши керак бўлган томон аслида Россия эканини айтган. Лекин у Россияга Су-24 самолёти ҳалокати муносабати билан ҳамдардлик изҳор этган.

Эрдўған бу ҳодиса юз берганидан кейин телефон орқали Россия президенти билан гаплашиш учун бир неча марта уринди, лекин гўшак кўтарилмади. Шунингдек, у Париждаги Иқлимий саммит доирасида Путин билан учрашиш истагини билдирди, лекин бундай учрашув ўтказилмади.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 20630 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 71099 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 38023 Lifestyle
Гватемалада жиноятчиларнинг шифохонага ҳужум қилиши оқибатида 7 киши ҳалок бўлди
08:51 52 Жаҳон
Саудия Арабистонида ҳукмрон оиладан бўлган яна бир шаҳзода вафот этди
08:46 755 Жаҳон
Германияда уруш давридаги бомба туфайли 10 мингдан ортиқ киши эвакуация қилинди
08:32 588 Жаҳон
Венесуэладаги турмада юз берган тўқнашувлар оқибатида кўплаб маҳбуслар ҳалок бўлди
08:25 714 Жаҳон
Саудия Арабистони ҳаж вақтига зиёратчилар учун Қатар билан чегарасини очади 
08:16 947 Жаҳон
Ирландия Apple’дан 13 млрд евро миқдоридаги солиқларни талаб қилмоқчи эмас
Ливанда номусга текканлик учун жазо ўрнига ўз қурбонига уйланишга ижозат берувчи қонун бекор қилинди
08:05 1574 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар