Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти олимлари ҳимоялаш кийимини ихтиро қилишди. Бу ҳақда Интеллектуал мулк агентлиги хабар берган.

Мазкур ихтиро энергетикада индивидуал ҳимоялаш воситаларида фойдаланиш учун мўлжалланган. Ихтиронинг вазифаси ҳимоялаш кийимининг конструкциясини соддалаштиришдан иборат.

Муаллифлар жамоаси - Д.Н.Акбаров, Б.Х.Баймуратов, Р.Д.Акбаров ва Ж.К.Гафуровга ушбу ихтиро учун IAP 05107 рақамли патент берилди.