Қирғизистон миллий банки 57 кг олтин ёмби сотишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда миллий банк раиси Тўлқунбек Абдиғулов маълумот берди.
Унинг сўзларига қараганда, айни пайтда бу иқтисодиёт долларизациясини камайтириш ишида жуда қўл келиши мумкин.

“Масалан, ҳозир ҳатто тўйларда ҳам олтин ёмбилари совға қилишни бошлашди”, - қўшимча қилди Абдиғулов.
Қирғизистон телеграф агентлигининг маълумот беришича, ёмбининг энг кичиги 1 гр, энг каттаси эса 100 гр тош босади.