Туркия Европа Иттифоқига аъзо бўлмаслиги керак. Бу ҳақда Франциянинг собиқ президенти Николя Саркози Europe 1 телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.
“Туркларни алдаб, улар Европанинг бир қисмига айлана олишига ишонтириш хатодир.

Биз Туркия билан яқин алоқалар ва умумий манфаатларга эга бўлишимиз лозим. Лекин у Евроиттифоқ аъзосига айланмаслиги керак”, - таъкидлади сиёсатчи.
Ноябрь ойининг охирида ЕИ ва Туркия миграцияга қарши кураш чораларини келишиб олишди, унинг доирасида ЕИ Туркияга 3 млрд доллар ажратади.