Тошкентда имконияти чекланганларга ногиронлик аравачалари топширилди

Ўзбекистон 02 Декабрь 2015 2019

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди мурувват йўналишида хайрия тадбирларини амалга ошириш, ўз Низоми ҳамда Давлат дастурларининг ижросини таъминлаш мақсадида Республикамиздаги тиббий-ижтимоий муассасалар, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, “Меҳрибонлик”, “Мурувват”, “Саховат” уйлари, махсус-мактаб интернатлари тарбияланувчиларини қўллаб-қувватлаш учун дори-дармон, тиббиёт жиҳозлари, санитария-гигиена воситалари, кийим-кечак, озиқ-овқат, ногиронлик аравачалари, спорт инвентарларидан иборат мурувват ёрдамларини топшириб келмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 18 февралдаги ПҚ-2302-сонли қарори билан тасдиқланган “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастурининг 26-бандига мувофиқ, Кексалар ва имконияти чекланган шахсларнинг ёрдамчи ва реаблитация техника воситалари билан таъминланганлигини ошириш бўйича комплекс тадбирларни амалга ошириш, шунингдек 1000та ногиронлар аравачаси ва ортопедик анжомлар ажратиш борасида “Соғлом авлод учун” фонди бир қатор ишларни амалга оширмоқда.

Мазкур хайрли ишларни давом эттириш мақсадида, 2015 йилнинг 2 декабрь куни соат 11:00да “Соғлом авлод учун” фонди Мажлислар залида (Тошкент шаҳри Истиқбол кўчаси 15-уй, мўлжал: “Баҳор” ресторани) Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида истиқомат қилувчи имконияти чекланган фуқаролар учун хайрия тадбири ўтказилди.

Тадбир доирасида имконияти чекланган фуқаролар учун махсус ногиронлик аравачалари ва унинг эҳтиёт қисмлари, юриш мосламалари ҳамда қўлтиқтаёқлар топширилади. Тақдим этилган ногиронлик аравачалари ва юриш мосламалари Германиянинг “Tovarishch – Helf for Children” халқаро ташкилотидан ҳамда қўлтиқтаёқлар Корея Республикасининг “Siloam Center for the Blind” томонидан юборилган.

Фонднинг мурувват йўналишидаги асосий халқаро ҳамкорларидан бири ҳисобланган “AmeriCares” халқаро ташкилоти билан 19 йил мобайнида ҳамкорлик қилиб келинади. Биргина 2015 йилнинг даврига қадар халқаро ташкилотлар томонидан 25та мурувват юклари қабул қилинган бўлса, шундан, 17таси АҚШнинг “AmeriCares” халқаро ташкилоти томонидан юборилган. Ушбу ташкилот томонидан жорий йилда умумий қиймати 25 207,4 АҚШ долларига тенг бўлган 550та ногиронлар аравачалари юборилган бўлиб, бугунги кунда фонд ва унинг ҳудудий филиаллари орқали кам таъминланган оила фарзандлари ҳамда имконияти чекланган фуқароларга топширилмоқда ва биз бугун бунинг гувоҳи бўлдик.

Ушбу халқаро ташкилот томонидан 2010-2015 йиллар давомида жами 3300 дона ногиронлик аравачалари юборилган бўлиб, улар жойлардаги Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ва Соғлиқни сақлаш бошқармалари, Хотин-қизлар қўмиталари ва “Маҳалла” фонди бўлимлари орқали тарқатилди.

Бўлиб ўтган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳамда Ўзбекистон ногиронлар жамияти вакиллари иштирок этди.

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ушбу хайрия тадбирини амалга оширишда яқиндан ёрдам берган барча ташкилот ва ҳомийларга ҳамда оммавий ахборот воситаларига ўз миннатдорчилигини билдиради.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 4248 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 5109 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20761 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49710 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 3841 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 2268 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 4212 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 2403 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 3615 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 3691 Технология
Кўпроқ янгиликлар