Яманда давлат тўнтарилишида айбланаётган президент устидан суд бошланди

Жаҳон 02 Декабрь 2015 2009

Хусийчи жангарилар назорати остидаги Яманнинг Сано шаҳрида мамлакатнинг юқори раҳбарияти, жумладан, президенти устидан давлат тўнтарилиши айби бўйича суд жараёни бошланди, дея хабар тарқатди Sputnik агентлиги суддаги ўз ахборот манбаси маълумотига таянган ҳолда.

Айни пайтдаги Яман ҳукумати ўз ишини жангарилар қўлидан озод қилинган мамлакат жанубидаги йирик Адан шаҳрида фаолият юритмоқда. Ушбу шаҳарга президент Ҳодий ҳам Саудия Арабистонидан қайтиб келган. Пойтахт Сано шаҳри эса ҳамон Яманнинг собиқ раҳбари Али Абдулла Солиҳ тарафдорлари ҳисобланган хусийчилар қўлида қолмоқда.

“Бош прокуратура давлат раҳбариятининг етти нафар аъзосига тегишли ҳужжатларни судга тақдим этди. Терроризм ва давлат хавфсизлиги масалаларига ихтисослашган жиноий суд бугун давлат тўнтарилиши ва мамлакатни вайрон қилишда “саудиялик душманлар”га кўмак кўрсатганлик айби билан жараёнлар бўйича биринчи мажлисини бошлади”, - деди ахборот манбаси.

Айблов Яман президенти Абд Роббу Мансур Ҳодий, унинг уч нафар маслаҳатчиси, содиқ Ташқи ишлар вазири Рияд Ясин, Яманнинг АҚШдаги элчиси ва мамлакат миллий хавфсизлик маҳкамаси раҳбарига нисбатан эълон қилинган.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 17460 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 22493 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 11418 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 12305 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 40736 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 53001 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 47770 Lifestyle
Янги Android O тизимидан нималар кутиш мумкин?
Зафар Ҳошимов лотин алифбоси, ўзбек тилининг мавқеини ошириш ва чет тилларга ҳурмат сақлаш ҳақида
Япония ТИВ раҳбари: КХДР ядро дастуридан воз кечмагунга қадар унга босим ўтказиш керак
15:40 669 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар