АҚШнинг Теннеси штатида 2 киши ҳарбий самолёт қулаши туфайли ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ассошиэйтед Пресс хабар тарқатган.

2 кишилик AH-64D Apache русумли вертолёт машғулот вақтида қулаган. Қутқарувчилар унинг қолдиқларини тоғли ҳудудда, дарё ёқасидан топишган.

Ҳозирча вертолёт ҳалокати сабаблари аниқланмаган. Шунингдек, ҳалок бўлган учувчиларнинг шахси ҳам тасдиқланмаган.

19 ноябрь куни ҳам Калифорниянинг Мак-Клеллан-Паломар аэропорти яқинида вертолёт қулаб тушганди.