Пекин шаҳрида 1-2 декабрь кунлари ШҲТга аъзо давлатларнинг электрон савдо масалалари бўйича Махсус ишчи гуруҳининг мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати маълум қилди.

Тадбирда минтақавий иқтисодий ҳамкорликнинг веб-саҳифаси фаолияти тўғрисидаги ҳисобот тингланди ҳамда истиқболдаги ишлар режаси кўриб чиқилди.