Ўзбекистон Республикаси делегацияси 2015 йилнинг 1-2 декабрь кунлари Хитойнинг Пекин шаҳрида бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ)га аъзо давлатларнинг электрон савдо масалалари бўйича Махсус ишчи гуруҳининг мажлисида иштирок этди. Бу ҳақда ШҲТ расмий сайтида хабар қилинди.

Мажлис Пекин шаҳридаги ШҲТ Котибияти базасида бўлиб ўтди.
Тадбирда томонлар минтақавий иқтисодий ҳамкорликнинг веб-саҳифаси фаолиятини муҳокама қилишди, ШҲТ доирасида электрон савдо соҳасида келгусидаги ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашилди ҳамда Махсус ишчи гуруҳининг 2016 йилдаги фаолият режасини ишлаб чиқишди.