Ўзбекистонда 7та хусусий банк фаолият кўрсатмоқда

Ўзбекистон 03 Декабрь 2015 5155

Айни пайтда Ўзбекистонда молиявий хизматлар кўрсатиш бозорида 7та хусусий ва 71та нобанк ташкилот, жумладан, 27та микрокредит муассасаси ва 44 ломбард фаолият кўрсатиб келмоқда. Ўнлаб лизинг компаниялари ҳам улар сафидан ўрин олган. Бу ҳақда Ўзбекистон Марказий банки матбуот хизмати хабар қилди.

Бугунги кунда хусусий тижорий банклар умумий 378,7 млрд сўм ҳажмдаги капиталга эга бўлиб, активлар миқдори 2389,4 млрд сўмни ташкил этади.
Депозитларнинг умумий кўрсаткичи 1583,6 млрд сўмга тенг бўлса, уларнинг кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектлари лойиҳаларини молиялаштиришга йўналтирилган кредитлар ва сармоялар сифатидаги захираси 932,8 млрд сўмни ташкил этади.

Хусусий банкларнинг Ўзбекистондаги барча ҳудудлар бўйлаб жойлашган филиаллари ва мини-банклари сони 129тани ташкил этмоқда.

Кўпроқ янгиликлар