Россия президенти Владимир Путин Евросиё иқтисодий иттифоқи (ЕИИ), Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) ва Жануби-Шарқий Осиё давлатлари уюшмаси (АСЕАН) иштирокида кенг миқёсли иқтисодий иттифоқ яратиш таклифи билан чиқди.

“Евросиё иқтисодий иттифоқи бўйича ҳамкорларга ШҲТ ва АСЕАН аъзолари, шунингдек, ШҲТга энди қўшиладиган давлатлар билан иқтисодий иттифоқ ва ҳамкорликни шакллантириш борасида музокараларни бошлашни таклиф қиламан”, - деди Путин ўзининг Федерация йиғинига мурожаатида.
Унинг эслатиб ўтишича, мазкур давлатлар биргаликда жаҳон иқтисодиётининг учдан бир қисмини ташкил қилади.