Eurasia Heart тиббий жамғармаси (Швейцария) ҳамда Украина соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги болалаар кардиологияси ва кардиожарроҳлиги илмий-амалий маркази ҳамкорлиги доирасида Тошкентда 9 нафар оғир юрак хасталигига чалинган кекса инсонлар жарроҳлик амалиётидан ўтказилди.

Бу хайрия акцияси Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси ҳамкорлигида амалга оширилди.
“Жаҳон” ахборот агентлигининг маълум қилишича, Швейцария ва Украинанинг етакчи мутахассислари ўзбекистонлик ҳамкасбларининг юқори профессионаллигини эътироф этишган.

Ўртада замонавий методлар ёрдамида янги жарроҳлик тажрибаларини ўзлаштириш борасида фикр ва билим алмашиш амалга оширилган.
Шифокорларнинг ишонтиришича, барча операциялар муваффақиятли ўтказилган, беморлар яқинда шифохонадан чиқарилади.