1-автобус йўналиши "Пахтакор" метросигача узайтирилди

Ўзбекистон 04 Декабрь 2015 2657

Тошкент шаҳрида декабрь ойи бошидан 1-автобус йўналишидаги автобуслар "Пахтакор" метросигача қатнаши йўлга қўйилди. Бу ҳақда "Тошшаҳархизмат"га асосланиб, "Газета.уз" хабар тарқатган.

“Тошшаҳартрансхизмат” АК жорий йилнинг 1 августидан эътиборан “Тошкент трамвайи” Унитар корхонасига тегишли, Қўйлиқ марказидан ТТЗгача бўлган йўналишда қатновчи 13 трамвайнинг “Тошкент” вокзалидан ТТЗгача бўлган қисми қисқартирилишини маълум қилган эди.

Ўшанда 13-сонли трамвай йўналишини такрорловчи автобус йўналишларидан бири, «Югнакий даҳаси — Марказий универмаг» оралиғи бўйлаб қатнайдиган 1-автобус йўналиши қисқартирилган ва бу йўналишдаги 10та автобус «Югнакий» даҳасидан «Машинасозлар» метро бекатига қадар ҳаракатланиши белгиланганди.

Энди бу йўналишдаги автобуслар яна Марказий универмаг бўйлаб юради ва "Пахтакор" метро бекатигача боради.

Компания бу йўналишга Mercedes-Benz русумли автобусларни қўйишни режалаштирмоқда. Айни вақтда бу йўналишда Isuzu русумли автобуслардан фойдаланилади.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 14413 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 68199 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37096 Lifestyle
"Реал" Испания Суперкубоги соҳиби!
04:08 614 Спорт
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 1015 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 1590 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 1608 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Кўпроқ янгиликлар