Дмитрий Песков: Сурия армияси сафларида россиялик ҳарбийлар йўқ

Жаҳон 04 Декабрь 2015 2220

Россия президенти матбуот котиби россиялик ҳарбийлар ИШИД билан курашаётган Сурия армияси ҳаракатларини бошқаришни амалга оширмайди, деб айтди. Бу ҳақда “Интерфакс” ахборот агентлиги маълум қилди.  

Журналистлардан бири Песковдан Владимир Путиннинг ИШИД билан курашдаги муваффақиятлар “ҳаводан ишлаётган ва Сурия армияси бўлинмаларини бошқараётган” россиялик ҳарбийлар туфайли юз бераётгани россиялик ҳарбийлар суриялик ҳамкасбларининг ҳаракатларини бошқараётганини англатадими, деб сўраганда Песков “Йўқ, мутлоқ англатмайди”, деб жавоб берди.

Песковнинг айтишича, “ҳужумкор ҳаракатларнинг ҳаводан туриб қўллаб-қувватланиши амалга оширилганда, жанговор шароитларда маълумотлар билан фаол алмашув боради”. Матбуот котиби “айнан шу нарса назарда тутилган” деб таъкидлаб ўтди.

Песков, шунингдек, “Сурия армияси сафларида росиялик ҳарбийлар борми?” деган саволга “йўқ” деб жавоб берди.

Аввалроқ Владимир Путин россиялик ҳарбийларни давлат мукофотлари билан тақдирлаш чоғида Суриянинг Су-24 самолёти уриб туширилган ҳудудида жангарилар томонда россияликлар жанг қилаётганини айтганди.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 12523 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 26640 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 46348 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 47380 Lifestyle
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида биринчи марта Ҳарбий ҳамкорлик режаси имзоланди
АҚШда ўлмайдиган бактериялар солинган ҳаво шарлари учирилади
15:18 518 Жаҳон
22 август куни Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати юқори бўлади
АҚШ элчихонаси россияликларга виза беришни тўхтатади
14:53 2039 Жаҳон
Брюсселда автомобилни пиёдаларга қарата ҳайдаб боришга уринган ҳайдовчи ушланди
14:03 1876 Жаҳон
Комилов Деҳлида Ҳиндистон фан ва маданият арбоблари билан учрашди
Кўпроқ янгиликлар