"Толибон" жангариларига кейинги бир неча ой давомида раҳбарлик қилган мулла Ахтар Моҳҳам Мансур Афғонистонда бироз олдин бўлиб ўтган жангда олган оғир жароҳатлари туфайли ҳалок бўлган. Бу ҳақда "Синьхуа" агентлиги хабар тарқатган.

Мулла Мансур ташкилот ичида чиққан низолар туфайли содир бўлган отишма вақтида жароҳатланганди.

“Толибон” июль охирида гуруҳнинг собиқ етакчиси Мулла Умарнинг ҳалок бўлганини расман тасдиқлаган ва шу сабабли унинг ўрнига унинг ўринбосари Ахтар Муҳаммад Мансур тайинланган.

Афғонистондаги вазият охирги ойларда анчагина ёмонлашган. Аввал мамлакатнинг тоғли ҳудудларида каттагина ерларни эгаллаб олган “Толибон” йирик шаҳарларга ҳужум қилишни бошлаган. Сентябрь охирида “Толибон” жангарилари 300 мингдан кўпроқ аҳолига эга Қундуз шаҳрини босиб олган, ҳозирда эса Ғазна вилоятининг маъмурий маркази ҳисобланган Ғазна шаҳрига ҳужумлар олиб бормоқда.