"Ўзбекистон белгиси" кўкрак нишонлари соҳибларига топширилди

Ўзбекистон 04 Декабрь 2015 4921

4 декабрь куни пойтахтимиздаги "Туркистон" санъат саройида "Ўзбекистон белгиси" кўкрак нишони соҳибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда фан, таълим, соғлиқни сақлаш, молия, иқтисод, тадбиркорлик, фермерлик, спорт, қуролли кучлар, ҳуқуқ-тартибот, маданият, санъат, ОАВ, жамоат ташкилотлари каби йўналишлар бўйича 22 нафар ёш тақдирланди.

Эслатиб ўтамиз, "Ўзбекистон белгиси" кўкрак нишони 2003 йилда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ташкил этилган. "Камолот" ЁИҲ ҳамкорлигида шу кунгача 435 нафар ёш йигит-қизлар мазкур мукофотга сазовор бўлган.

Маросимда ўз фаолияти давомида ёшларга намуна бўлган бир қатор мураббийлар ҳам тақдирланди.

Миржаҳон Юсупов, ЎзДЖТУ талабаси

Кўпроқ янгиликлар